Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Бургос сенсациядан чарчамаяпти

Изоҳлар: 0

Эквадорнинг Кито шаҳрида ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда Доминикан Республикаси вакили Виктор Эстрелья-Бургос сараланган теннисчиларни кетма-кет мусобақадан чиқариб юбормоқда. Бу теннисчи шиддатли ўйинлари билан мухлису мутахассислар эътиборига тушди.

Ярим финал учрашувида Виктор Эстрелья-Бургос тўртинчи рақамда сараланган бразилиялик Томас Беллуччи билан куч синашди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда доминиканлик теннисчи 7:6, 7:6 ҳисобида зафар қучди.

Виктор Эстрелья-Бургоснинг финалдаги рақиби италиялик Паоло Лоренци ва испаниялик Альберт Рамос ўртасидаги баҳсда аниқланди. Унда италиялик теннисчи 6:1, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

SPORTS.uz

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ