"Челси" Моратани "Боруссия"га бериб, эвазига Пулишични сўрамоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби “Боруссия” Дортмунд ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич учун курашга қўшилди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 19 ёшли АҚШлик футболчини мавсумлар оралиғида “Манчестер Юнайтед”га ўтиши кутилаётган ярим ҳимоячи Виллианга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда. Бунинг учун “Челси” дортмундликларга испаниялик ҳужумчи Альваро Моратани таклиф қилишлари ҳам мумкин. Ўз навбатида “Боруссия” Пулишични 68 млн еврога баҳоламоқда.

Таъкидлаш лозимки, Пулишичга шунингдек "Тоттенхэм" ва "Бавария" клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” Дортмунд бундан аввалроқ ярим мавсум жамоада ижара асосида тўп сурган “Челси” ҳужумчиси Миши Батшуайини сотиб олишни исташмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!