«Челси» етакчиси Оскарга нима бўлганди?
Бразилиялик плеймейкер 2017-йилда «Челси»дан «Шанхай СИПГ»га ўтганидан бери қаҳрамонга айланиб улгурган. Аммо 27 ёшли футболчи халқаро футбол майдонида вақти вақти билан эслаб турилади.
У дунёни забт этиши мумкин эди. Ундай иқтидорли ярим ҳимоячилар камёблиги сабаб, Оскар Жаҳон Чемпионати юлдузига айланганди ва икки марта Премьер Лигани ютишда муҳим аҳамият касб этганди.
25 ёшли футболчи ўз позициясида барча нарсани эриша оладигандек эди. Шунга қарамай, 2017-йил январида у барчани ақлдан оздирди. «Челси» билан Европа футболини забт этиш ўрнига Хитойга кўчиб ўтишни маъқул топди. «Шанхай СИПГ» билан йилига 20.8 миллион фунтлик тўрт йиллик шартномага имзо чекди. Бу уни жаҳоннинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантирди.
60 миллион фунтлик ўша трансфердан мана икки йил ўтиб Хитой футболининг Европанинг кучли чемпионатларига рақобатчи эканлиги ҳақидаги тахминлар ўзини оқламаган бўлсада, Оскар Шанхайда катта муваффақиятларга эришишда давом этмоқда.
Бунда эътиборга молик жиҳат, унинг ҳар доим ғолиб жамоаларда эканлиги. 2011-йилда «Интернасьонал» билан Рекопа Судамериканани ютгач, «Челси» билан икки марта Премьер Лигани, Бразилия билан Конфелерациялар Кубоги ва ёшлар ўртасида Жаҳон Чемпионатини ютган Оскар шахсий музейини янгидан-янги совринлар билан тўлдиришда давом этмоқда.
Шанхай жамоасига кўчиб ўтгач ҳам у анъанасини давом эттирмоқда. Оскар ўзининг дебют мавсумида Супер Лигани ютиб олган бўлса, Витор Перейра қўли остида ўтган мавсумда ҳам чемпионликни муносиб ҳимоя қилди.
Бутун мавсум давомида 19 гол ҳаммуаллифлик қилиб ватандошлари Ренато Аугусто ва Халкни ортда қолдириб мавсумнинг энг яхши ассистентига айланди. 27 ёшли футболчи шунингдек ўз ҳисобига 12 голни ҳам ёздириб қўйди. Бу дегани клубнинг 77 голининг деярли ярмида у иштирок этган бўлиб чиқмоқда.
Унинг ҳужумдаги шериги ва хитой футболи афсонаси Ву Лай 29 ўйинда 27 гол уриб «Мавсумнинг энг яхши футболчиси» совринига эга чиқди. Оскар ҳалигача Хитой Суперлигасининг рамзий термасидан ўрин олишнинг уддасидан чиқа олмаяпти.
Клуб унга ҳафтасига 400 минг фунт тўлаётган бўлсада, Оскар буни ортиғи билан оқламоқда. Унинг хитой клубига ўтишида пул аҳамиятли бўлган ва «кўклар» сафини тарк этишда асосий мотивация бўлган.
«Ҳар бир ишлаётган футболчи ёки шахс оиласига ёрдам бериш учун кўпроқ пул топишни истайди.» – деган эди у 2017-йилда Copa 90 га берган интервьюсида.
«Мен Бразилиянинг ижтимоий оғир аҳволда бўлган камбағал қисмиданман. Бизда ҳеч нима йўқ. Бу ишимнинг меваси ва уни ишлаб топяпман. Бу ерга келган бўлсам ҳудди шу тарзда Европага қайта оламан».
Унинг қарори албатта қимматга тушди. Бразилия термасининг сўзсиз асосий таркибидан ўрин олган ярим ҳимоячи охирги марта пентакампеонлар сафида 2015-йилнинг ноябрида ўйнаган.
Бош мураббий Тите Хитой клубларида ўйнайдиган Ренато Аугусто ва Паулиньоларни сўнгги мусобақаларда жалб қилган бўлсада, Коутиньонинг кучайиши ортидан Оскарнинг термага қайтиш йўллари ёпилиб қолди.
Айни вақтда у қалтис дилемма қаршисида қолган. У яна юқори савиядаги футболини намойиш қила олади. Аммо «Шанхай» билан шартномаси яна икки йил амал қилади ва фантастик пулларни ишлаб топиши мумкин. 27 ёшли футболчига эса бошқа томондан Европа грандларидан ёғли таклиф тушмайди.
Ҳозирги кунда у Хитойга футболчилар ўлиш учун келмаслигини исботламоқда. У янги йилда ОЧЛни ютиб олишни ният қилган.
Паулиньо мисоли ҳам Узоқ Шарқдан қайтганлар бўлганини, Копа Америкада иштирок этиши ва «Селесао» сафидан жой олиш мумкинлигини исботлаши мумкин.
Оскар ҳам ҳудди шу ишни қила оладими?
Ярим ҳимоячи ўзи учун эмас, оиласи учун тўғри қарорни қабул қилганига ишонади. Қўшимчасига, унинг Хитойда давом эттираётган муваффақиятлари ҳар қандай жамоани кучайтиришга етади.
Фикрлар