Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Чемпион Шерзод Хусановнинг навбатдаги рақиби жиддий

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Шерзод Хусанов учун бу жанг энг қийини бўлса керак

Польшанинг Ястшембе-Здруй шаҳрида 21 сентябрь куни профессионал бокс бўйича нуфузли мусобақа бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада енгилмас боксчимиз Шерзод Хусанов (21-0-1) ва польшалик Дамиан Йонак (40-0-1) ўзаро рақобатлашади.

Маълумот учун 38 ёшли боксчимиз Шерзод шу кунга қадар 21 жанг ўтказиб уларнинг 20 тасида ғалаба қозонган ва бир маротаба дуранг қайд этган бўлса, Дамиан ҳозирда 35 ёшда. У 40 жангдан биттасида дурангга эришган ва қолган жангларда қўли баланд келган.

Нокаутлар бўйича ҳам Дамиан устун. Унинг ҳисобида 21та нокаут мавжуд. Шерзоднинг ҳисобида 9та нокаут бор.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ