Дарья Домрачева фаолиятини якунлади!
Биатлон бўйича 4 карра Олимпиада чемпиони Дарья Домрачева фаолиятини якунлади. Бу ҳақида спортчининг ўзи бугун Беларус МОҚда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида эълон қилди.
Домрачева Беларусь мамлакати тарихида Олимпия ўйинларида энг кўп совриндор бўлган атлет саналади. Унинг ҳисобида 4 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медаллари мавжуд. Шунингдек, жаҳон чемпионатларида 2 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 1 та бронза медали ҳам бор.
Домрачева 2014 йил Сочи Олимпиадасида иштирок этиб, 3 та олтин медални қўлга киритади ва мамлакат президенти томонидан "Беларусь қаҳрамони" унвони топширилади.
2016 йил афсонавий Уле-Эйнер Бьёрндален билан турмаш қурди. Октябрь ойида эса қизи Ксения исмли қизалоқ дунёга келди.
2018 йил Пхёнчханда ўтган Олимпия ўйинларида масс-стартда кумуш, эстафета баҳсида эса жамоаси билан чемпионлик нашидасини сурди.
Жорий апрель ойида Бьёрндален катта спортдан кетгани ҳақида маълум қилганди. Ана энди Домрачева ҳам биатлон билан хайрлашди.
Фикрлар