Асосий мазмунга ўтиш
Теннис

Дарья Касаткина Москвада ўзини кўрсатди

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Дарья Касаткина франциялик теннисчидан кучли экан

Россиялик теннисчи Дарья Касаткина, "ВТБ Кремль кубоги"нинг иккинчи даврасида франциялик Ализе Корнега қарши кортга чиқди.

Кескин ва муросасиз, уч сет давом этган ўйинда Дарья рақибини 3:6, 7:5, 6:4 ҳисобида таслим қилиб, чорак финалга йўл олди.

Шу тариқа, Москва шаҳри мезбонлик қилаётган турнирда Касаткина ярим финал босқичига чиқиш учун ҳамюрти Анастасия Павлюченковани синовдан ўтказадиган бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ