Дарья Касаткина фаолиятида иккинчи маротаба рейтинги паст теннисчига мағлуб бўлди

Россиялик Дарья Касаткина кеча Прага шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг илк босқичида италиялик Жасмин Паолинига имкониятни бой бериб қўйган эди.

Дарья фаолиятида иккинчи маротаба рейтинги жуда паст бўлган теннисчига имкониятни бой берди. Бунга асосий сабаб, россиялик теннисчининг жароҳат олганида бўлди. Ҳозирда Жасмин WTA рейтингида 144-поғонада бормоқда.

Касаткина илк маротаба рейтинги паст бўлган теннисчига "US Open-2017"да мағлуб бўлган эди. Ўшанда у рейтингда 400-поғонада турган эстониялик Кая Канепига енгилган.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар