Денис Истомин бугун кортга чиқади
Zohir2018
Денис Истомин ва Жўрабек Каримовга омад талаймиз
Авва хабар берганимиздек, пойтахтимизда теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи халқро турнирнинг асосий тўр баҳсларида биринчи давра учрашувлари ўтказилмоқда.
Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ўтказилаётган мусобақада Ҳумоюн Султонов илк босқичда австриялик Акира Сантилянга имкониятни бой бериб қўйди.
Бугун бўлиб ўтадиган баҳсларда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин италиялик Федерико Гайо билан истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов мисрлик Муҳаммад Сафват билан рақобатлашади.


Изоҳлар (0)