Денис Истоминдан кутилган ғалаба

Теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи халқaро турнирининг биринчи даврасида Денис Истомин зафар қучди.
 
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин мазкур босқичда италиялик Федерико Гайо билан куч синашиб, 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Афсуски, истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов мисрлик Муҳаммад Сафватга имкониятни бой бериб қўйди.
 
Энди Д.Истомин турнирнинг иккинчи даврасида қозоғистонлик Александр Бубликка қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!