Денис Истоминнинг ярим финалдаги рақиби маълум бўлди
Австриянинг Китцбюэль шаҳрида ўтказилаётган "Generali Open" турнирида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ярим финалига чиқди.
Денис Истомин иккинчи даврада германиялик Филип Кольшрайберни 5:7, 6:3, 6:1, чорак финалда яна бир германиялик теннисчи Максимилян Мартерерни 6:3, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, Денис турнирнинг ярим финалида чили вакили Николас Харрига қарши ўйин ўтказадиган бўлди. Ушбу ўйин эртага Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.
Фикрлар