Диего Шварцман бош совринни кўзламоқда
Zohir2018
Диего Шварцман чорак финалда
Аргентиналик Диего Шварцман ва италиялик Алессандро Жаннесси Кордова шаҳрида уч сет давомида ўзаро рақобатлашди.
Мусобақанинг иккинчи даврасидан ўрин олган ушбу ўйинда Диего рақибини 6:7, 6:3, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа "Cordoba Open" турнирининг чорак финалида Шварцман ҳамюрти Гвидо Пельяга қарши кортга чиқади.

Изоҳлар (0)