Емельяненко рақибидан енгил чиқди

Россиялик аралаш жанг санъатлари (ММА) устаси Федор Емельяненко америкалик Фрэнк Мирга қарши жанг олдидан ўтказилган вазн тортиш маросимида рақибидан енгил чиқди. Вазн тортиш маросмими Роузмонтда (Иллинойс штати, АҚШ) бўлиб ўтди.

Унга кўра, Емельяненко 108,9 кг “тош босган” бўлса, Мир - 118,6 кг вазнни қайд этган.

Оғир вазнда Bellator ташкилоти чемпионлик камари учун кечадиган чорак финал Гран-при тўқнашуви бугун 28 апрел куни бўлиб ўтади.

41 ёшли россиялик спортчи ҳисобида ММАда 36 ғалаба ва 5 мағлубият бор. 38 ёшли Мир эса допинг можаросидан сўнг 2016 йилдан бери дисквалификация сабабли рингга чиқмай келаётган эди. Унинг ҳисобида 18 ғалаба ва 11 мағлубият бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!