Европа грандлари мексикалик футболчи учун курашмоқда

Мексика терма жамоаси ва ПСВ клуби футболчиси Ирвинг Лосанога “Барселона” ва “Атлетико” жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради испан ОАВ.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, ўйинчига Дортмунднинг “Боруссия” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ҳам қизиқиш билдирган. Ўйинчининг ўзи эса эса ҳозирча фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича бир қарорга келганича йўқ.

23 ёшли мексикалик футболчи бу мавсум ПСВ таркибида 7 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол ва 2 голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!