Флойд Мэйвезер ишончини оқлаган ўзбек ўғлони қачон рингга кўтарилади?
Машҳур чарм қўлқоп устаси Флойд Мэйвезер билан ҳамкорлик қилаётган ҳамюртимиз Санжарбек Раҳмонов жорий йилнинг 7 декабрь куни Лас-Вегас шаҳридаги «Sam’s Town Hotel & Gambling Hall» саройида ўзининг ўн учинчи жангини ўтказади.
Ҳозирча унга ким рақиб бўлиши аниқ бўлганича йўқ. Лекин, Санжар ушбу жангда рақиб ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун рингга кўтарилади.
Бунга сабаб, С.Раҳмонов ўзининг август ойида ўтган 12-жангида америкалик Маркус Тэйлорга қарши рингга кўтарилиб, 8 раунд давом этган баҳсда очколар ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Шу сабабли ҳам NABF чемпионлик камари соҳиби Санжар Раҳмонов рингга фақат ғалаба учун кўтарилиши аниқ.
Фаолияти давомида 12 марта рингга кўтарилган ва 10 маротаба рақибларини ер тишлатган. Бир жангда дурранг қайд этган Санжар мазкур мағлубиятдан сўнг руҳан тушкунликка тушиб қолган бўлиши мумкин.
Нима бўлган тақдирда ҳам истеъдодли боксчимизга зафар ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Фикрлар