
Футзал: Ўзбекистон термаси "Зик-Урфу" билан иккинчи ўйинда дуранг ўйнади
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Россиянинг "Зик-Урфу" клубига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Екатеринбургда ўтказилган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
Ўртоқлик учрашуви
Екатеринбург, Россия
30.08.2017, 18:00
"Зик-Урфу" - Ўзбекистон 2:2
Голлар: Николай Ильин, Гайлеб Маюхин - Д.Абдураҳмонов, Ф.Фахриддинов
Ўзбекистон: Рустам Умаров, Машраб Одилов, Анасхон Раҳматов, Феруз Фахриддинов, Илҳом Ҳамроев, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Даврон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Артур Юнусов, Алан Аминов, Константин Свиридов, Тимур Садиров, Ҳусниддин Нишонов.
Огоҳлантириш: Евгений Каниров
Эслатиб ўтамиз, бу жамоаларнинг кечаги баҳсида Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Фикрлар