
Габриэл Жезус қачон сафга қайтиши маълум бўлди
“Манчестер Сити” жамоасининг янги ҳужумчиси Габриэл Жезус жароҳати туфайли камида ой майдонга туша олмаслиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
19 ёшли футболчи “Борнмут”га қарши (2:0) АПЛ 25-тур учрашувида жароҳат орттириб олганди. Шифокорларнинг тахминига кўра, ҳужумчининг тикланиш муддати уч ойни ташкил этади.
Маълумот учун, жорий мавсумда бразилиялик ёш иқтидор АПЛнинг 4 та ўйинида 3 та гол киритишга муваффақ бўлди.
Комментарии