Гамбург-2017: Бектемир Мелиқўзиев ишончли тарзда ғалаба қозонди

  • 29 август, 2017, 00:10
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Гамбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев ҳам ўз иштирокини бошлади.

Tecno

Олимпия ўйинларидан сўнг ўз вазнини 75 кгдан 81 кгга ўзгартирган боксчимизга мусобақада биринчи бўлиб россиялик Муслим Гаджимагомедов рақиблик қилди.

Чорак финал йўлланмаси учун кечган қизиқарли қарама-қаршиликда Бектемир ўзининг тезкор ва жуда ҳам кучли зарбалари евазига рақибига муаммолар туғдира олди ва ҳакамлар хулосасига кўра 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасига эга чиқди.

Энди Бектемир кейинги беллашувни 29 август куни кечки дастурда қозоғистонлик Ерик Алжановга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!