Гамбург-2017: Элнур Абдураимов жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

  • 28 август, 2017, 18:51
  • 0
  • Бокс

Гамбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати тўртинчи кун беллашувларида вакилларимиздан Элнур Абдураимов биринчи бўлиб рингга кўтарилди.

60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган боксчимиз илк тўқнашувни арманистонлик Карен Тонаканянга қарши ўтказди.

Муросасиз кечган баҳсда Элнур рақибига деярли имконият бермади ва ҳакамларнинг қарорига кўра, бир овоздан ғолиб деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг ғолиби кейинги беллашувни 29 август куни кечки дастурда ҳиндистонлик Шива Тапа ва грузиялик Отар Ерносян жуфтлиги ғолибига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!