
Гамбург-2017: Санжар Турсунов ЖЧ бронза медали совриндори
91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Турсунов мусобақадаги тўртинчи жангини Рио-2016 ғолиби россиялик Евгений Тишченкога қарши олиб борди.
- Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўзбек боксчилари иштирокидаги ярим финал жанглари давом этмоқда.
Мазкур жангда Санжар номдор рақибига муаммолар туғдира олди ва бир қанча ажойиб зарбаларни йўллади. Бироқ ҳакамлар ҳамюртимизнинг 0:5 ҳисобидаги мағлубиятини қайд этди.
Шу тариқа, ёш спортчимиз ўзи учун дебют ЖЧдаёқ бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Фикрлар