Гильермо Гарсия-Лопес франциялик теннисчиларни "доди"ни бермоқда
Марокашда ўтаётган халқаро турнирда испаниялик теннисчи Гильермо Гарсия-Лопес иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди.
У турнирнинг биринчи даврасида франциялик Кальвина Эмерини синовдан ўтказди. Мазкур учрашувда Гильермо ҳар иккала сетда 6:2 ҳисобида ғолиб чиқди.
Энди "Grand Prix Hassan II - 2018" турниринг чорак финалга чиқиш учун Лопез франциялик Ришар Гаскега қарши кортга чиқади.
Фикрлар