Ҳасанбой Дўсматов 31 март куни уйланмоқда

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Uzbek Tigers” аъзоси Ҳасанбой Дўсматов уйланмоқда. Бу ҳақда шоир Бобур Бобомурод фейсбукдаги ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қилган.

Тўй Андижон шаҳрида 31 март куни бўлиб ўтади.

Sports.uz ижодий жамоаси спортчимизни қутлаб, оилавий тинчлик, бахт ва омад тилайди.

Ҳасанбой Дўсматов ҳаваскорлар боксидаги йирик турнирларда - 2015 йил (Бангкок), 2017 йил (Тошкент) ва 2016 йил Рио Олимпиадасида олтин медал, 2017 йил Гамбург шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!