Икки ғалаба ва бир мағлубият

CHERY AUTO

Қозоғистонда хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган халқаро теннис турнирида Альбина Хабибулина ва Арина Фольц муваффақиятли старт олди.

Tecno
 

Биринчи босқичда саккизинчи рақамда сараланган беларуслик Илона Кремен билан куч синашган Альбина Хабибулина рақибасини қарийб бир ярим соатда 6:0, 7:5 ҳисобида доғда қолдирди.

Россиялик Полина Голубовская билан куч синашган Арина Фольц эса бир соату қирқ дақиқадан ошиқ давом этган учрашувда рақибасидан 6:4, 6:1 ҳисобида устун келди.

Камола бош соврин учун курашади

Саралашдан муваффақиятли ўтган Камола Умарованинг асосий тўрда омади келмади. Ёш теннисчимиз илк баҳсда турнирнинг энг кучли теннисчиси - молдовалик Александра Перперга рўбарў бўлди ва жиддий қаршилик кўрсатганига қарамай, 3:6, 2:6 ҳисобида ютқазди.

SPORTS.uz

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию