
"Интер" 22 ёшли франциялик вингерни кўз остига олиб қўйди
"Интер" Франциянинг "Сент-Этьен" клуби ярим ҳимоячиси Жонатан Бамбага жиддий қизиқиш билдира бошлади.
Football Italia нашрининг маълум қилишича “нерадзуррилар” 22 ёшли франциялик футболчини мутлақо текинга қўлга киритишлари мумкин. Чунки, 30 июнь куни Бамбанинг "Сент-Этьен" билан амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етади.
Маълумот учун, Бамба ўтган мавсум жами 37та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар