Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Истомин бугун кортга чиқади

Изоҳлар: 0

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Денис Истомин Австралия очиқ чемпионати ва Дэвис кубогидаги муваффақиятли ўйинларидан сўнг Нидерландияда ташкил этилган "ABN AMRO World Tennis Tournament - 2017" халқаро турнирида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Дунёнинг етакчи теннисчилари қатнашаётган мукофот жамғармаси 1 837 394 АҚШ доллари бўлган турнирнинг саралаш баҳсларида Денис Истомин дастлабки учрашувини ўтказади.

Ҳамюртимиз мусобақани иккинчи даврадан бошлайди. Унинг рақиби биринчи босқичда мезбонлар вакили Нилс Луцмани 6:3, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратган британиялик Аляз Бедене бўлади.

Денис Истомин бу теннисчи билан 2015 йили Москва шаҳридаги "Kremlin Cup" турнирида ўзаро тўқнаш келган ва 6:3, 6:3 ҳисобида зафар қучган.

SPORTS.uz

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ