Асосий мазмунга ўтиш
Теннис

Истоминнинг Франциядаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди

Изоҳлар: 0

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Франциянинг Метц шаҳрида давом этаётган турнирнинг иккинчи даврасига ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳамюртимизга бу босқичда германиялик Янник Маден рақиблик қилади. АТР рейтингида 186-ўринда бораётган Янник илк даврада аргентиналик Николас Кикердан 6:4, 3:6, 6:3 ҳисобида устун келган эди.

Мазкур қарама-қаршилик эртага Тошкент вақти билан соат 13.00 да старт олиши режалаштирилган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ