ЖЧ-2018: Бугунги учрашувларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Хабарингиз бор, бугун Россия давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал беллашувларига старт берилиб, мухлислар 2 учрашувга гувоҳ бўлишади. 

Дастлабки қарама-қаршилик Нижни Новгород шаҳрида кечиб, унда Уругвай ҳамда Франция терма жамоалари тўқнаш келишади. Айни дамда ушбу шаҳарда ноқулай об-ҳаво кузатилмоқда. Ўйин давомида 18-20 даража илиқ бўлиб, вақти-вақти билан бироз кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. 

Қозон шаҳрида кечадиган Бразилия ҳамда Бельгия терма жамоалари баҳси ҳам қизиқарли ўтишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ушбу учрашув давомида ҳам 18-20 даража илиқ, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!