Жек Сокка ғалаба татимади
Теннис бўйича АҚШнинг Делрэй Бич шаҳри мезбонлик қилган "Delray Beach Open - 2017" халқаро турнири бош соврини мезбон теннисчи Жек Сокка насиб қилди. Бироқ, бу ғалаба теннисчига таътимади.
Мукофот жамғармаси 534 625 АҚШ доллари бўлгани мусобақада биринчи рақамда сараланган канадалик Милош Раонич мезбонлар вакилига қарши финал учрашувига чиқмади ва Жек Сок курашсиз ғолиб бўлди.
- Милош Раонич финалга чиқмаганидан афсусдаман, - деди Жек Сок. - Мен бу совринни кортдаги ғалаба эвазига олмоқчи эдим.

Ўз навбатида канадалик теннисчи ўнг оёғидаги жароҳат безовта қилгани боис ҳал қилувчи ўйинга чиқмаганини маълум қилди.


Изоҳлар (0)