Асосий мазмунга ўтиш
Теннис

Камила Жоржи мағлубиятга чидай олмади

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Ноттингем шаҳрида ўтаётган "Nature Valley Open Nottingham" турнирида биринчи давра баҳслари кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда.

Ушбу босқичда словениялик Далила Якупович италиялик Камила Жоржини 7:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, польшалик Магдалена Фрех хитойлик Сайсай Жэн устидан 6:2, 3:6, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Япониялик Наоми Осака эса илк босқичда АҚШ вакили Саша Викерига қарш уч сет ўйин ўтказиб, 3:6, 6:1, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Sports.uz

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ