Кенеди: Орзуим - "Челси"га қайтиб, чемпион бўлиш

Мавсумни ижара асосида “Ньюкасл”да ўтказаётган “Челси” ярим ҳимоячиси Кенеди “аристократлар” сафига қайтиб, у ерда чемпион бўлишни орзу қилишини айтди.

“Гап “Челси”да омадим келмаганида эмас. Шунчаки мен бу ерга келганимда бор йўғи 19 ёшда эдим ва жуда ёш эдим. Ижара – ёмон вариант эмас. Боиси, шу орқали етарли ўйин амалиётига эга бўлиш мумкин. Бу “Челси”да қолиб захирада ўтиришдан яхшироқ.

Умид қиламанки, мавсумни “Ньюкасл”да муваффақиятли ўтказаман ва яна ортга қайтаман. Менинг орзуим – “Челси”га қайтиб, чемпион бўлиш”, - дейди Кенеди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!