Клэр Лиу польшалик теннисчини додини берди
Zohir2018
Чарльстон шаҳрида ўтаётган "Volvo Car Open - 2018" турнирнинг биринчи даврасида америкалик Клэр Лиу муҳим ғалабага эришди.
У турнирда польшалик Магда Линеттни синовдан ўтказиб, уч сетда 1:6, 6:3, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа Клэр мусобақанинг иккинчи даврасида руминиялик Ирина-Камелия Бегуга қарши рақобатлашадиган бўлди.

Изоҳлар (0)