Кремль кубоги. Шарипова саралашдан ҳам ўта олмади
"Premier" туркумига кирувчи соврин жамғармаси 932,866 АҚШ доллари бўлган мазкур турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова россиялик Виталия Дьяченкога қарши кортга чиқди.
1 cоат 54 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда Сабина мезбонлар вакиласи олдида ожиз қолди - 6:4, 3:6, 1:6.
Шу тариқа Шарипова мазкур мусобақадаги юришини саралашдаёқ якунлашга мажбур бўлди.
Фикрлар