Кураш: Ўзбекча финалда Шермуҳаммад Жандреевнинг қўли баланд келди

Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган кураш баҳсларининг эркаклар ўртасидаги -90 кг вазн тоифасидаги полвонлар баҳси ўз якунига етди. 

Ушбу вазн тоифасининг финал босқичида икки нафар полвонимиз ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли ўтган беллашувда Шермуҳаммад Жандреевнинг қўли баланд келди ва Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. 

Қайд этиш лозим, олинроқ -66 кг вазн тоифасида ҳам икки нафар вакилимиз олтин медаль учун ўзаро баҳс олиб боришганди. Ўшанда Маъруф Ғайбуллоев Руслан Бўриев устидан чала баҳоси эвазига ғалаба қозонганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!