
"Ливерпуль" А Сериянинг энг кучли икки дарвозабонидан бирини сотиб олади
Англиянинг "Ливерпуль" клуби мавсумлар оралиғида ўзининг дарвоза чизиғини мустаҳкамламоқчи.
Daily Mirror нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар бу борада А Сериянинг икки энг кучли дарвозабонлари номзодига тўхташди. Улар ёзда “Наполи”дан Пепе Рейна ёки “Рома”дан Алиссонни сотиб олишни режалаштиришмоқда.
Таъкидлаш керакки, Рейна учун “Ливерпуль” бегона эмас. У 2005-2014 йилларда айнан мана шу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Маълумот учун, 35 ёшли испаниялик дарвозабоннинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.
“Рома” эса бразилиялик посбонини 50 млн еврога бахоламоқда.
Comments