"Ливерпуль" сербиялик футболчиси билан шартномани узайтирди ва ...

“Ливерпуль” хавбеки Марко Груич жамоа билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда Liverpool Echo нашри хабар тарқатмоқда.

Бироқ, мерсисайдликлар 22 ёшли сербиялик футболчини дарҳол Берлиннинг “Герта” клубига ижарага бериб юборишди.

Маълумот учун, Груич 2016 йилдан буён “Ливерпуль” аъзоси ҳисобланади. У ўтган мавсумни  "Кардифф" сафида ижара асосида ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!