Маҳмуд Мурадов бугун навбатдаги жангини ўтказади

ММАда муваффақиятли юришини давом эттираётган Маҳмуд Мурадов бугун 2018 йилдаги сўнгги жангини ўтказади.

Мазкур тўқнашув Чехиянинг Прага шаҳридаги “О2” аренасида бўлиб ўтади ва унга бу жангда польшалик Гржегорж Сиви рақиблик қилади.

Маҳмуд Мурадов сўнгги марта 7 октябр куни Пльзен шаҳрида “X Fight Nights 12” турнири доирасида рингга чиқиб, болгариялик Деян Топальскини (16−6) нокаутга учратган эди.

Сиви профессионал жангларда 13 марта рингга чиқиб, 10 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган. Сўнгги марта у шу йилнинг июн ойида рингга кўтарилган ва зафар қучган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 июн куни бўлган бразилиялик Дэвид Рамиресга қарши реванш жангидан сўнг Маҳмуд “XFN” версияси бўйича чемпионлик камарини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!