«Манчестер Сити» ва «ПСЖ» судда ғолиб чиқа оладими?

Goal нашри катта молиявий қудратга эга «Манчестер Сити» ва «ПСЖ»ларнинг УЕФАнинг молиявий фейр-плей қоидаларини бузганлигини бекор қилишга эришишда қандай имкониятлари борлигини билиш учун спорт бўйича ҳуқуқшуносларнинг фикрлари ва хулосалари билан қизиқди.

«Манчестер Сити» ва «Пари Сен-Жермен» клублари УЕФАнинг дастлабки молиявий фейр-плей қоидалари билан 2014-йилда тўқнаш кела бошлади. Бундай ҳолат ҳануз икки томон ўртасидаги зиддиятларга сабаб бўлиб келмоқда. Мухлслар ва қонун вакиллари ушбу курашда УЕФА ютқазишини башорат қилмоқда. Хўш ушбу ҳолатга жиддий назар солсак, нималарни кўришимиз мумкин.

МФП (Молиявий фейр-плей) га қарши иш

Бир қанча қонуншунослар УЕФАнинг Молиявий фейр-плей қоидалари судда ноқонуний деб топилиши, мумкин экан. 2014-йилда Economic Policy журналида эълон қилинган мақолада Томас Питерс ва Стефан Шимански МФП «мусобақани чеклаб қўйиши мумкин, чунки у ташқаридан инвесторни жалб қиладиган анъанавий йирик жамоаларни қийин аҳволга солиб қўяди.»

Сэлфорд Университетида Спорт саноати бўйича профессор Симон Чадвик ҳам МФП га қарши ўз фикрларини билдирди.

«МФП каттароқ жамоаларнинг ўзини тутишларини тартибга солиш учун ечим сифатида пайдо бўлган. Шунга қарамай, бу ўн йиллар аввал ушбу саноат ичидагиларнинг розилигига сабаб бўлиши мумкин эди. Аммо ушбу ўн йиллик ичида дунё сезиларли ўзгарди. Баъзи клублар МФП ни ўзларига маъқул ечим деб топмаяпти.» – дея ўз фикрларини билдирди.

Демак, клублар МФП га қарши судда тортишиб кўришлари мумкинми?

Goal нашри молия, иқтисод, профессионал спорт жамоалари бошқаруви бўйича эксперт доктор Роб Уилсондан «Сити» ва «ПСЖ»лар УЕФА билан МФП борасида судда тортишишлари мумкинлигини сўради. «Ушбу саволни жавоби – ҳа.»

«Ўйлашимча, «Ман. Сити» ва «ПСЖ» дастблаб бу қоидаларга рози бўлаётганида ушбу қоидаларни Европа Суди орқали муаммоларни ҳал қилишлари мумкинлиги сабаб қўшилишган.»

«Агарда Football Leaks тарқатаётган хабарлари тасдиқланса УЕФАнинг санкция қўллаш позицияси анча кучаяди, аммо бу ҳолатда «Сити» ва «ПСЖ» ҳам МФП нинг қонунийлиги борасида судга арз қилишлари, шубҳасиз.»

Нега?

Даъвогарлар МФП қоидалари Европа мусобақа қонунини бузаётганини аргумент сифатида кўрсатишлари мумкин, чунки бу 101-моддага зид, ёки УЕФА 102-моддага зид равишда устунлик қилувчи позициясини бузмоқда.

Мусобақа бузилиши борасида Европа ҳуқуқи бўйича мутахассис Доктор Борха Гарсия ҳам айни фикрда собит: «Агар кимдир кўп пул инвестиция қилишни истаса бу қоидалар рухсат бермайди. Айнан шу қонуний даъво қилишга асос бўла олади.»

Қандай қилиб?

Бунинг учта воситаси бор: Европа Комиссияси орқали, миллий суд ёки миллий мусобақа органлари орқали буни амалга ошириш мумкин.

«Европа Комиссияси бу вазифани олиши шубҳа қиламан» – дейди яна бир эксперт доктор Ван Ромпуй. «Улар ўз позициясини аниқ қилиб олишади. Агарда янги даъво келиб тушса уни рад қилиш учун бирорта сабаб ўйлаб топишади.»

«Энг яхшиси миллий судга мурожаат қилиш бўлади. МФП санкцияларига учраган ҳар қандай клуб арбитражга юзланиши мумкин.»

Олдин бунга ўхшаган ҳолатлар бўлганми?

The International Sports Law Journal журналида Кристофер Фланаган чоп қилган мақоласида у бельгиялик агент Даниель Стриани ва турк клуби – «Галатасарой»ларни намума қилиб келтиради.

Бироқ барчаси омадсиз якунланган.

2013-йилда Стриани Европа Комиссиясига МФП қоидалари ЕИ мумобақа қонунини, бузаётганлиги билан даъво қилиб чиқади, у ЕИ нинг асосий нормалари – инсон, капитал ва хизматларнинг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилаётганини тилга олади.

Стрианининг далиллари орасида МФП трансферлар сонининг кескин камайишига, клуб рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлган футболчилар сонини камайишига олиб келганлиги эди.

Бироқ унинг даъвосини Европа Комиссияси «манфаатларини қонунийлаштириб олишга бўлган шубҳалар бор» дея рад қилди.

«Галатасарой» эса 2016-йилда МФП қоидаларини бузганлиги учун Европа мусобақаларида иштирок этишдан маҳрум қилиниши ортидан Спорт арбитражи судига мурожаат қилганди. Турк клуби Стриани каби МФП қоидалари Европа мусобақаси қонунининг 101 ва 102-моддаларини бузаётганлиги билан изоҳлаганди.

Бироқ спорт арбитраж суди МФП тилга олинган моддаларни бузмаган деб топганди.

Бироқ шу йил аввалида «Милан» Европа Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини Спорт арбитраж судига мурожаати ортидан тиклаб олганди. САС МФП «Милан»га таъқиқ қўйишда ноҳақ деб топганди.

Кўриб турганимиздек, МФП бўйича УЕФА билан судда ютган ва ютқазган ҳолатлар бўлган. «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» иши эса анча қизиқарли ва жиддий кечиши аниқ. Уларнинг ғалабасига айрим кичик деталларгина ёрдам берса ажабмас. Аммо бу билан улар МФП санкцияларидан омон қолишини ҳам англатмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!