Манчини Италия терма жамоасида қанча маош олади?

Бугун “Зенит” клуби бош мураббийи Роберто Манчини Италия футбол федерацияси раҳбарияти билан учрашди ва мамлакат бош жамоасини бошқариш бўйича келишувга эришди.

Унга кўра 53 ёшли мутахассис Италия терма жамоаси бош мураббийи сифатида ўзининг илк учрашувини 28 май куни Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказади. Маълумотларга қараганда Манчини бу ерда йилига 4 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга кирита олмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!