Мария Шарапова ёмғирда қолиб кетди
Канаданинг Монреаль шаҳрида давом этаётган халқаро турнирнинг биринчи даврасидаги россиялик Мария Шарапова ҳамда болгариялик Сесиль Каратанчева ўйини охирига етмай қолди.
Ушбу учрашув бошланганда ноқулай об-ҳаво туфайли қолдирилди. Баҳсда Мария 4:1 ҳисобида олдинда бормоқда. Ҳозирча ушбу ўйиннинг қочон давом эттирилиши сўроқ остида турибди
Шунингдек, испаниялик Карла Суарес Наварро ва япониялик Наоми Осака, франциялик Ализе Корне ва германиялик Татьяна Мария, бельгиялик Кирстен Флипкенс ҳамда канадалик Франсуаза Абанда учрашувлари ҳам ёмғир саба қолдирилди.
Фикрлар