
"Машъал" назорат баҳсида "Шўртан"дан устун келди
Про-лигага баҳсларига тайёргарлик олиб бораётган Муборакнинг "Машъал" ва Ғузорнинг "Шўртан" жамоалари кеча ўзаро назорат учрашувида майдонга тушишди.
Мазкур беллашувда "газчилар" рақидан 2:0 ҳисобида устун келишди. Голларга Шаҳзод Убайдуллаев ҳамда Хумоюн Муртазоевлар муаллифлик қилишди.
Назорат учрашуви
«Шўртан» - «Машъал» 0-2
«Машъал»: 30. Ботир Носиров, 3. Сардор Рахмонов, 20. Муҳаммад Алиқулов, 18. Аббос Шодмонов, 66. Жалил Асани, 27. Никита Павленко,77. Ихтиёр Тошпўлатов, 9. Хумоюн Муртазоев, 11. Шаҳзод Убайдуллаев.
Захира: 35. Рахим Абдуқодиров, 10. Ойбек Жўраев, 13. Сақсуд Махмудов, 28.Ахрор Иноятов, 25. Дониёр Умаров, 2. Зафар Акрамов
Comments