
Мессининг зўрлигини таъминловчи уч хусусият ошкор бўлди
"Барселона" ҳимоячиси Хавьер Маскерано жамоадоши Лионель Месси учта жиҳат бўйича бошқалардан ажралиб туриши ҳақида фикр билдирди.
- Биринчидан, Месси қўлидан ҳамма нарса келадиган футболчи, - деди Хавьер Маскерано. - Иккинчидан, Лео қанот ярим ҳимоячиси, ҳужумчи ва тўпурар. Уч кишининг маҳоратини бир ўзида жамланган. Учинчидан, Месси футболни бошқаларга қараганда яхшироқ тушунади. У ҳар қандай вазиятга тез мослашади ва бир учрашувда ўзига камида 4-5 та қулай вазият яратади.Мана шу хусусиятлар унинг бошқалардан фарқлаб туради.
Хавьер Масерано Лионель Мессини дунёнинг энг зўр футболчиси, деб тан олишини эътироф этди.
Comments