Миранда "Интер"га керак эмас

Миланнинг "Интер" клуби ўзининг бразилиялик ҳимоячиси Жуан Миранда билан ҳайрлашишга қарор қилди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “нерадзуррилар” мавсум якунлангач 34 ёшли футболчидан қутулишмоқчи. Унинг ўрнига эса “Атлетико”дан Диего Годинни сотиб олишмқочи.

Эслатиб ўтамиз, Миранда “Интер” сафига 2015 йил “Атлетико”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум жами 12та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
MUSA-KONIMEX-LIVERPUL
09/02/2019 09:10
Хитой, Арабларга хат ёзишни бошласа хам бу'лади