Мората «Челси»нинг навбатдаги Торресими?

Сўнгги бир йилдан бери Фернандо Торрес билан таққосланиб келинаётган Алваро Мората ватандошидан ҳам ёмонроқ трансфер бўлишга тобора яқинлашиб бормоқда.

Торрес каби Мората «Челси»нинг трансфер рекордини янгилади. У 2017-йилда «Реал Мадрид»дан 58 миллион фунт (75 миллион АҚШ доллар) эвазига «аристократлар» сафига кўчиб ўтганди.

«Стэмфорд Бридж»даги янги ҳаётнинг бошланиши испаниялик ҳужумчи учун анча юқори кайфиятда бошланганди. Аммо ўз спорт формасидан паст даражада ўйин намойиш қилиши «Ювентус»нинг собиқ ҳужумчисининг клубдаги вазиятига кескин таъсир қилди.

Кеча Европа Лигаси доирасида «МОЛ Види»ни қабул қилган «нафақахўрлар» кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Мақоламиз муаллифи эса учрашувдаги ягона голни киритди. Бироқ у биринчи бўлимда бешта яққол хавфли вазиятларни ҳавога совурди. Виллианнинг ажойиб узатмасини ҳам йўққа чиқарди.

Ҳужумчи учун бу ҳолат аянчли. Боиси имкониятлар тўхтаб қолиши мумкин. Венгрларга қарши учрашувнинг 70 дақиқасигача гол уришга чора топа олмаётган лондонликлар Сеск Фабрегас ва тиниб-тинчимас Виллианнинг саъйи-ҳаракатлари эвазига Мората охир-оқибат гол урди.

Якунда «Л» гуруҳида осон рақибларга тушган Сарри шогирдлари барибир уч очкони қўлга киритди.

Ушбу ғалаба Маурисио Сарри қўли остидаги энг қийини бўлди. Италиялик мураббийнинг шогирдлари ўз даражаларидан бир поғона пастда ўйин кўрсатишди.

Оливье Жиру ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлса кўпроқ гол ура олишига қарамай бош мураббий ҳозирча фақатгина Моратага имкон бермоқда.

25 ёшли ҳужумчи ёзда Италияга, Туринга қайтиши борасидаги миш-мишлар тарқалганига қарамасдан, «Челси»да қолишга қарор қилди. Бироқ унинг тўпурарлик қобилияти ҳамон кўзга кўринмаяпти.

«Арсенал»га қарши ўйиндаги натижалари шуни кўрсатдики, Сарри ҳам собиқ ҳамкасби Антонио Конте каби клубнинг энг қиммат футболчиси билан айни муаммолар билан дуч келади. Мората ҳануз инглиз футболига киришиб кета олганича йўқ.

Кечаги ғалаба голи ҳам унинг обрўсини тиклашига ёрдам бермайди. Аксинча, клуб бу мавсумда кўпроқ Эден Азарга боғланиб қолиши тахмин қилинмоқда. Бу кечаги ўйинда ҳам яққол намоён бўлди. У иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилгунигача лондонликлар анча қийналишди.

Бельгиялик иқтидор эгаси бу мавсумда айни вақтга келиб 7 гол уришга эришган. Бу Мората, Жиру, Педро ва Виллианларни голини қўшиб ҳисобласак ҳам Азарникига етмайди. Клуб тўпурари бўлиш учун келган Мората эса буни амалга ошира олмаяпти.

Клуб хўжайини Роман Абрамович унинг трансфер пуллари ўзини оқлашини истайди, аммо 2018-йилда урилган тўртта гол бунга камлик қилади.

Очиғини айтганда, «Челси» «МОЛ Види»га тўрт ёки бешта гол ҳам уриши мумкин эди. Агарда лондонликлар «Ливерпуль»га қарши чемпионат ва Кубок доирасида кўрсатган маҳоратларини такрорлай олишганида барчаси осон кечиши аниқ эди.

Кулгили жиҳати, Торрес Европа Лигасида ўзини кўрсата олган ва 2013-йилги ғалабада бош меъмор вазифасини бажариб берганди.

Шунга қарамай Торрес «Стемфорд Бридж»нинг энг омадсиз трансфери бўлиб қолмоқда, Мората ҳам «иккинчи Торрес» тамғасини олишни истамаса, у ўзини ижобий томондан кўрсатиши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!