Наоми Осака ярим финалда
Zohir2018
Наоми Осака муваффақиятли иштирок этмоқда
Япониялик Наоми Осака ва чехиялик Барбора Стрикова Токиода ўтаётган халқаро турнирда ярим финал йўлланмаси учун рақобатлашди.
Наоми "Toray Pan Pacific Open" мусобақасининг чорак финалида Барборани 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди Осака финалга чиқиш учун беларуслик Виктория Азаренко, ёки италиялик Камила Жоржи билан куч синашади.


Изоҳлар (0)