
"Наполи" Саррининг ўрнига бир қатор мураббийларнинг номзодини кўриб чиқмоқда
Донецкнинг “Шахтёр” клуби бош мураббийи Паулу Фонсека “Наполи”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, даставвал ушбу рўйхатда шунингдек “Сампдория” устози Марко Жампаоло ҳамда “Валенсия” бош мураббийи Марселино Гарсия Тораллар ҳам бор эди. Бироқ, янгиланган рўйхатда Тораль йўқ. Унинг ўрнига ПСЖдан кетиши аниқ бўлган Унаи Эмери ҳамда СПАЛ бош мураббийи Леонардо Семпличи бор.
Айтиш лозимки, “Наполи”нинг амалдаги устози Маурицио Сарри янги мавсумда “Челси”ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Comments