"Насаф" уй учрашувларини яна Ғузорда ўтказади

CHERY AUTO

Аввал хабар қилганимиздек, жамоамиз уй учрашувлари бўлиб ўтадиган Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионимизда кенг кўламдаги реконструкция ишлари давом этмоқда.

Tecno

Шу муносабат билан “Насаф” уй учрашувларини яна Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида ўтказади дея клуб расмий сайти хабар бермоқда.

“Аждарлар” навбатдаги 2-тур учрашувида Бухоронинг “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Учрашув 9 март пайшанба куни бўлиб ўтади. Ушбу учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 16:00да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!