"Насаф”нинг 10-турдан сўнг умумий статистикаси

 

"Насаф" матбуот хизмати клубнинг 10-турдан сўнг умумий статистикасини тақдим қилди. “Насаф” бу йилги чемпионатда  шу пайтгача 10та учрашув ўтказди. Бу учрашувларнинг 4таси уй учрашувлари ва 6таси сафар учрашувларидир.

Бу учрашувларнинг 3тасида ғалабага эришилди. Шулардан 2таси уй учрашувларида, 1таси эса сафар учрашувларида. Сафардаги 4 учрашувда дуранг қайд этилди. Ўз майдонида эса 1та.

“Насаф” 2 марта мағлубиятга учради. Шулардан 1таси уй учрашувида ва яна 1таси сафар учрашувида. Кейинги 4 турда “Насаф” ғалаба қозона олмади.

Футболчилар рақиблари дарвозасини жами 10 марта ишғол қилишди. Шулардан 7таси уй учрашувларида, 3таси эса сафар учрашувларида. Футболчиларимиз бир учрашувда энг кўп  гол урган учрашув бу, “Насаф” – “Бухоро” 3:1 учрашуви бўлиб турибди.

Дарвозабон Санжар Қувватов ўз дарвозасидан 8та тўп ўтказиб юборди. Буларнинг 4таси уй учрашувида, яна 4таси сафар учрашувларида. Бўлиб ўтган учрашувларда жами 14 очко қўлга киритилди. Шулардан 7таси уй учрашувларида, 7таси эса сафар учрашувларида.

Ўтган 10 турда футболчиларимизга 14 марта сариқ ва 1 марта қизил карточка кўрсатилди. Сариқ карточкаларнинг 8таси уй учрашувларида, 6таси сафар учрашувларида. Уйдаги 1 учрашувда эса қизил карточка кўрсатилди.

“Насаф” 10-турдан сўнг 14 очко билан турнир жадвалининг 7-поғонасини банд этиб турибди.

“Насаф”нинг бу йилги тўпурарлари

Азиз Ғаниев – 3(1)

Бобир Абдухолиқов - 2

Славко Лукич – 2

Драган Черан – 1

Игорь Голбан – 1

Шерзод Темиров – 1

Энг кўп майдонга тушаётган футболчилар: 

Санжар Қувватов – дарвозабон – 10та учрашув – 900 дақиқа

Игорь Голбан – ҳимоячи – 10та учрашув – 900 дақиқа

Славко Лукич – ҳимоячи – 10та учрашув – 885 дақиқа

Сайдулло Раҳматов – ҳимоячи – 10та учрашув – 810 дақиқа

"Насаф"нинг бу йилги чемпионатдаги ўйинларини "Марказий" стадионда ҳозирча 46 569 нафар футбол ишқибозлари томоша қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!