Наталья Вихлянцева Россияни олдинга олиб чиқди

Теннис бўйича Россия терма жамоаси "Федерациялар кубоги" мусобақасининг биринчи гуруҳ баҳсларида Польша терма жамоасига қарши ўйин ўтказмоқда.

Ушбу учрашувнинг биринчи ўйинида Наталья Вихлянцева ва Игу Святек ўзаро рақобатлашди. Унда Наталья 6:0, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди

Шу тариқа Россия ва Польша баҳсида ҳисоб 1:0 кўринишини олди. Энди кортга Анастасия Павлюченкова ҳамда Магда Линетт чиқади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)