Неймар бугун асосий таркибда майдонга тушадиган бўлди

Бироздан сўнг Франция Биринчи дивизиони 2-туридан ўрин олган “Генгам” хамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳс старт олади.

ПСЖ мураббийи Унаи Эмери ушбу баҳсни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар номини эълон қилди.

Эътиборлиси, ушбу ёзда “Барселона”дан 222 млн еврога ПСЖ сафига ўтган Неймар мазкур ўйинни асосий таркибдан бошлайдиган бўлди.

ПСЖ: Ареола, Курзава, Тиаго Силва, Маркиньос, Дани Алвес, Рабьо, Мотта, Марко Верратти, Неймар, Эдинсон Кавани, Анхель Ди Мария.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!