Николоз Басилашвили ярим финалда
Грузиялик теннисчи Николоз Басилашвили Пекинда ўтаётган Хитой очиқ турнирнинг ярим финал босқичига йўл олди.
Николоз мазкур мусобақада тунислик Малек Жазири билан чорак финалда ўйнади ва ҳар иккала сетда 6:2 ҳисобида зафар қучди.
Энди "China Open" турнирининг финалига чиқиш учун Басилашвили британиялик Кайл Эдмунд билан куч синашади.
Фикрлар