Новак ва Хуан Мартин "US Open" финалида ўйнайди
Бугун, Нью-Йорк шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи сўнгги мусобақа – "US Open" турнирининг охирги учрашуви бўлиб ўтади.
Соврин жамғармаси 53.000.000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақанинг финал баҳсида аргентиналик Хуан Мартин дель Потро ва сербиялик Новак Жокович ўзаро рақобатлашади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида япониялик Наоми Осака ғалаба қозонди.
Фикрлар